Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Алкоголли маҳсулотлар ёрлиқларига нисбатан янги талаблар белгиланди

11.07.2016

Ўзбекистонда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Ўзбекистон ҳудудида корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар Мувофиқлик белгиси билан маркировкалаш тартибига ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистонда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан (АВ томонидан 27.06.2016 йилда 480-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон ҳудудида корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар Мувофиқлик белгиси билан маркировкалаш тартибига ўзгартишлар киритилди.

 

Чунончи, алкоголли маҳсулотлар учун ёрлиқлар (этикеткалар) юқори сифатли қоғоздан ва рўйхатдан ўтказилган матбаа корхоналари томонидан тайёрланиши керак (илгари улар фақат “Шарқ” концерни босмахонаси ва “Давлат белгиси” ДИЧБда тайёрланарди).

 

Ёрлиқларни қалбакиларидан ҳимоя қилишнинг тегишли усулларини қўллаш мумкин.

 

Алкоголли маҳсулотлар тайёрловчи корхонанинг хоҳишига кўра ёрлиқларни Ўзбекистондан ташқарида, уларга нисбатан талабларга риоя этган ҳолда тайёрлашга йўл қўйилади.

 

Ёрлиқнинг олди томонида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

 

- юқори ташкилотнинг номи;

 

- тайёрловчи корхонанинг номи;

 

- акциз солиғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхонага берилган акциз маркасидаги кодга мувофиқ келадиган тайёрловчи корхонанинг коди;

 

- корхонанинг номи ва тури;

 

- товар белгиси (рўйхатдан ўтказилган товар белгиси бўлган корхоналар учун);

 

- фоизларда этил спиртининг ҳажмдаги улуши;

 

- литрлар, dm3 да номинал ҳажм;

 

- Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами билан бирга O’z Dst 5,8 бўйича мувофиқлик бегиси;

 

- мазкур стандарт белгиси;

 

- ёрлиқ асосий майдонининг камида 40%ини эгаллайдиган, қуйидаги матнли ёзув ва (ёки) сурат тарзида тиббий огоҳлантириш: “Alkogol mahsulotlarini me`yordan ortiq iste`mol qilish inson asab tizimi va ichki a`zolarining og`ir kasalliklariga olib keladi” (ўзбек ва рус тилларида).

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 4.07.2016 йилдаги 26-сонида эълон қилинганидан кейин 3 ой ўтганидан кейин – 2016 йил 4 октябрдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.