Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Автобус учун ойлик йўл чипталари нархи ўзгарди

04.10.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2016 йилдаги 330-сон Қарорига кўра ойлик йўл чипталари баҳосини аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда чипталарнинг янги турлари муомалага кирди

«AV» (фақат автобус) транспортда юриш карточкасининг нархини белгилашда ҳисобга олинадиган йўловчиларнинг транспортда юришларининг ҳисобланган сони 104 дан 130 га кўтарилди.

 

Бундай ўзгариш Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда ўз аксини топди (17.09.2012 йилдаги 273-сон ВМҚга 1-илова).

 

Бу унинг таннархи ўзгаради дегани. Аммо «AV»  юриш карточкаси барибир йўловчиларнинг транспортда юришларининг ҳисобланган сонидан 23% чегирмага кафолат беради ( «AV» карточкаси нархи = юриш нархи х 130 – 23%).

 

Шунингдек, трамвай   ҳаракатининг амалда тўхтатилиши билан «A» (автобус, трамвай) юриш карточкаси муомаладан олиб ташланди.

 

Шу билан бирга юриш ҳужжатларининг янги турлари киритилди:

 

  • умумий ойлик автобус ва метрода юриш карточкаси («AVМ» серияси — автобус, метро);
  • пенсионерлар ва ногиронлар учун имтиёзли ойлик автобус ва метрода  юриш карточкаси ( «NМ» серияси — автобус, метро);
  • талабалар учун имтиёзли ойлик автобус ва метрода юриш карточкаси («TМ» серияси — автобус, метро);
  • ўқувчилар учун имтиёзли ойлик автобус ва метрода юриш карточкаси («O‘М» серияси — автобус, метро).

 

Ушбу транспортларда юришларнинг ҳисобланган сони – 180 бўлиб, 23% чегирмага эга.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Елена Ермохина,

 эксперт-юристимиз

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 933