Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Автотранспорт воситаларига газ баллонли ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди

23.11.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги 326-сон Қарори билан Сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

 

Регламент қуйидагиларни тартибга солади:

 

автотранспортга унинг двигатели сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлашини таъминлайдиган махсус ускунани ўрнатиш хизматларини;

 

сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғида ишлайдиган автотранспортдан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатишни. 

 

Қуйидаги автотранспортларга Регламент татбиқ этилмайди: 

 

текис йўлда амалдаги тезлиги 25км/соатдан ошмайдиган ёки, қонун ҳужжатларига кўра, ошмаслиги керак бўлган автотранспортга;

 

махсус конструкцияланган ва ногиронлар учун мўлжалланган автотранспортга;

 

ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилмайдиган экспериментал автотранспортга;

 

Мудофаа вазирлиги, МХХ, ИИВнинг қоровул қўшинлари, ФВВга тегишли бўлган махсус автотранспортга.

 

Автотранспортга газ баллонли ускунани ўрнатиш қуйидаги босқичлардан таркиб топади:

 

ускунани ўрнатиш ва унга тайёргарлик кўриш учун автомобилни қабул қилиш;

 

газ баллонли ускуна элементларини тайёрлаш ва ўрнатиш (монтаж қилиш);

 

қайта жиҳозланган автотранспортнинг газ-ёқилғи тизимларини синаш;

 

автомобилни белгиланган намунадаги таниб олиш белгиси билан маркировкалаш;

 

қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини расмийлаштириш ва автотранспортни буюртмачига бериш.

 

Баллонни ўрнатиш турғун ҳолатда ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномалари асосида, у мавжуд бўлмаганда - Техник регламент талабларига мувофиқ расмийлаштирилган конструкциянинг техник лойиҳасига кўра амалга оширилади. Баллонни мотор хонасида ўрнатиш, уни пўлат трослардан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлаш ва маҳкамлаш деталларини баллон корпусига улаш учун пайвандлашни қўллашга йўл қўйилмайди.

Баллонни ўрнатиш унинг бошқа металл юзалар - бошқа баллонлар, уларнинг мустаҳкамланмалари, кузов (рама) билан тўғридан-тўғри контактда бўлишини истисно этиши керак.

 

Баллон билан йўл юзаси ўртасидаги масофа камида 200 мм ни ташкил этиши керак.

 

Агар цилиндрик баллон узунасига ўрнатилган бўлса, унинг сурилиб тушишининг олдини оладиган энлама маҳкамлаш зарур бўлади. Газ ускунасининг маҳкамлаш элементлари ўз-ўзидан бўшаб кетиши ва тушиб кетишига йўл қўймаслик учун резьбали бирикмалар қимирламайдиган қилинади.

 

Газ баллонли ускуна тизими ҳаракатланиш, юкларни юклаш-юкдан тушириш, транспортда ташиш ва йўл-транспорт ҳодисалари чоғида шикастланишлардан максимал даражадаги ҳимоя билан таъминланиши керак.

 

Регламент «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 16.11.2015 йилдаги 45 (701)-сонида расмий эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтгач, яъни 2016 йил 16 майдан бошлаб амалга киритилади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

                                                                                                                                                       тайёрлади.