Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Айрим имтиёзлар бекор қилинди

31.12.2015

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан 2016 йил 1 январдан бошлаб бир қатор имтиёзлар бекор қилинди.

 

 

2016 йил 1 январдан қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:

 

- "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва Маҳаллий саноат" корпорацияси тизимларида фаолият кўрсатаётган ва устав жамғармасида  хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этган қўшма корхоналар учун. Улар солиқнинг бутун миқдорини халқ истеъмол товарлари, биринчи навбатда болалар учун товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга қайта инвестиция қилганлари тақдирда, фойдадан олинадиган солиқдан озод қилинганди. Мазкур имтиёз ВМнинг “Енгил ва маҳаллий саноатни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 29 апрелдаги 166-сон қарорининг 7-банди билан тақдим қилинган эди;

 

- юридик шахслар учун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда имтиёз. Уларнинг солиқ солинадиган фойдаси сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши ва уларни қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган инвестициялар суммасига камайтириларди. Имтиёз ВМнинг “Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2004 йил 22 июлдаги  349-сон қарорининг 4-банди билан тақдим қилинган эди;

 

- кўрсатилган хизматларга пластик карточкалар қўлланиб тўланган ҳажмидан амалдаги ставкага нисбатан 5 фоиз пасайтирилган ставка бўйича фойда солиғи ёки ЯСТни тўловчи хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари (тижорат банкларидан ташқари) учун имтиёз.  Имтиёз Президентнинг “Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон Қарори билан кўзда тутилганди. Шунингдек, шунга ўхшаш имтиёз умумий овқатланиш ва савдо корхоналарига нисбатан ҳам бекор қилинган;

 

- мева-сабзавот хўжаликлари корхоналари учун янги боғ ва токзорлари майдонлари улар ҳосилга киргунга қадар ер солиғидан озод қилиш кўринишида имтиёз. Бу имтиёз Вазирлар Маҳкамасининг “Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 18.07.1997 йилдаги 363-сон қарори  билан тақдим қилинган эди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

Елена ЕРМОХИНА,

экспертларимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1468