Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Банк-молия академияси магистратурасига қанча талаба қабул қилинади

22.06.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 381-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди: 

 

  • Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2017/2018 ўқув йилига қабул квоталари;

  • «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши.

 

Ўтган ўқув йили билан солиштирганда « Давлат молиясини бошқариш» йўналиши бўйича давлат гранти асосида 2 та қўшимча жой ажратилди, бунинг ҳисобига «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» йўналиши давлат гранти асосида 2 та жойга камайди. Бошқа йўналишлар бўйича квота кўрсаткичлари сақланиб қолди.

 

Илгаригидек, Академиянинг қабул комиссиясига Академия магистратурасига кириш жараёнида абитуриентлар тўплаган балларининг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда қабул кўрсаткичларига умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган) биноан Банк-молия академияси магистратурасига:

 

  • иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган;
  • ёши 35 дан ошмаган;
  • номзодни юбораётган вазирликлар ва бошқа ташкилотларда камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган номзодлар қабул қилинади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 19 июнда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.