Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банк-молия академиясига имтиҳонлар қандай топширилади

23.07.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2013 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 255-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 14.07.2015 йилда 2698-сон билан рўйхатга олинган) Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

 

 

Белгиландики, тест синовлари 10 сентябрь куни Давлат тест маркази томонидан қуйидаги 3 та фан бўйича ўтказилади:

 

мутахассислик фани,

 

демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари,

 

чет тили.

 

Саволлар китоби ўз ичига қуйидаги миқдордаги саволларни олади:

 

мутахассислик фани – 50;

 

демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари – 25;

 

чет тили – 25.

 

 

Ҳужжатда қабул комиссияси, Давлат тест маркази ва унинг вакиллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кузатувчилар ва аудитория раҳбарларининг вазифалари батафсил ёзилган. Хусусан, белгиландики, қабул комиссияси 4 сентябрда абитуриентларнинг умумий рўйхатини Банк-молия академияси расмий веб-сайтига ва эълонлар тахтасига жойлаштиради. 8 сентябрда у тест синовлари ўтказиладиган биноларда абитуриентлар учун  маслаҳат пунктлари ташкил қилади ва абитуриентларга абитуриент рухсатномасини тарқатади. 9 сентябрда  абитуриентлар учун репетиция ташкил этади ва ўтказади.

 

 

Тест синови ўтказиладиган куни абитуриентлар бино ҳудудига соат 13.00 дан 13.30 гача паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан киритилади. Кўрсатилган вақтда келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

 

Тест синовларини ўтказиш жараёни видеотасвирга олинади.

 

 

Тест синовлари 13.30 да бошланади.

 

 

Соат 13.30 дан 14.00 гача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан таништирилади ва жавоблар варақасининг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ёзади. Бу ярим соат вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди. Агар тест саволларида нуқсон бўлганда абитуриент соат 14.00 гача бу ҳақда аудитория раҳбарига хабар беради ва кўрсатилган вақтдан кейин эътирозлар қабул қилинмайди.

 

 

Тест топшириқларини бажариш учун абитуриентга 2 соат 30 минут берилади, жавоблар варақасини тўлдириш учун тест синови учун белгиланган вақтга қўшимча 20 дақиқа ажратилади.

 

Давлат тест маркази икки кун мобайнида тест синовларини текширади ва натижаларини чиқаради, қабул комиссияси эса маълумотларни Давлат тест марказидан олган куни уларни эълон қилади.

 

Тест синовлари натижаларига эътирози бўлган абитуриент натижалар эълон қилинган пайтдан бошлаб 2 иш куни мобайнида  апелляция комиссиясига ариза беришга ҳақли (Низом билан белгиланган шакл бўйича).

 

 

Апелляция 3 кун мобайнида кўриб чиқилиши шарт.

 

 

Апелляция комиссиясининг қарори суд тартибида  шикоят қилиниши мумкин.

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 20 июлдаги 28-сонида расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ матни, уларга шарҳлар ҳамда у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини

бизнинг эксперт-юристимиз

 

Сардор ДЖУМАШОВ тайёрлади.

 

 

 

 _______________________________

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга биноан (Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2013 йилдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган) Академия магистратурасида ўқиш муддати 2 йилни ташкил қилади.

 

 

Магистратурага:

 

 

иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган;

 

 

ёши 35 дан ошмаган;

 

 

Низомда келтирилган лавозимлар Рўйхатига мувофиқ бўлган (банк, молия, солиқ тизимлари ва инвестиция лойиҳалари билан шуғулланувчи тармоқларда);

 

 

номзодлар тавсия этаётган вазирликлар ва бошқа ташкилотларда камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган номзодлар қабул қилинади.

 

 

Магистратурага қабул қилишда номзодлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

 

 

белгиланган шаклдаги ариза;

 

олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма - олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илованинг асли;

 

 

3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 та рангли фотосурат;

 

 

ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;

 

 

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

 

 

меҳнат дафтарчасидан нусха.

 

 

Ҳужжатлар 1 августдан 31 августгача бўлган даврда қабул қилинади.

 

 

Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида номзодлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 238