Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Банк соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларига тузатишлар киритилди

13.05.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2.05.2016 йилдаги 134-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида1 аниқлаштирилишича, Давлат рақобат қўмитаси биржа фаолиятини лицензиялашни амалга оширади, бундан валюта биржаси фаолияти мустасно. Уни Марказий банк амалга оширади.

 

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисида низомда2  лицензия талабгори томонидан топшириладиган ҳужжатлар рўйхатидан юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси чиқариб ташланди. Аниқлаштирилишича,  лицензия олиш учун ҳужжатларни бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда (ЭРИ билан) тақдим қилиш зарур. Аризада электрон манзилни кўрсатиш қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришномани электрон шаклда олишга розиликни билдиради.

 

Қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма, электрон шаклда жўнатилади (берилади).

 

Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга3  қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришномани электрон шаклда олишга розиликни билдирадиган аризада электрон манзилни кўрсатишни кўзда тутадиган норма киритилган.

 

Марказий банк ариза берувчиларнинг оғзаки, ёзма, электрон сўровларига биноан банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари масалалари бўйича бепул асосда тўлиқ ахборот ва маслаҳатлар тақдим қилади.

 

Рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни беришга рад этиш тўғрисида билдиришнома электрон кўринишда жўнатилиши мумкин.

 

Дастлабки розиликни олиш учун ҳужжатлар рўйхатидан давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси чиқариб ташланди.

 

Рухсат бериш тусидаги ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ахборот ОАВ ва Марказий банкнинг расмий сайтида эълон қилинади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

 

 

______________

1 Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2002 йилдаги 236-сон қарори билан тасдиқланган.

 
2 Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2003 йилдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган.

 

3 Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2014 йилдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах