Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Банкда касса қаерда жойлашиши керак?

03.08.2016

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 июлда 2816-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талаблар тасдиқланди.

Белгиланишича, касса тармоғи банк ва унинг филиали биносидаги бошқа таркибий бўлинмалардан алоҳида ажратилган бўлиши ва бинонинг биринчи қаватида жойлашиши шарт. Касса ҳужжатларининг ўзаро алмашинувида қулайлик яратиш мақсадида бухгалтерия бўлими касса тармоғига яқин жойлаштирилиши лозим.

 

Ҳужжатда касса тармоғи таркибига кирадиган асосий хоналар кўрсатилган, шунингдек касса тармоғини қуриш, уни қўриқлаш, ёнғиндан хабар бериш ва хавфдан огоҳ этиш қурилмалари билан жиҳозлаш масалалари батафсил баён этилган.

 

Ўрнатилишича, касса тармоғи таркибида валюта айирбошлаш шохобчаси ва омонат (жамғарма) касса хоналарини жойлаштиришга рухсат этилмайди.

 

Бундан ташқари, касса тармоғидаги қимматликлар билан ишлаш жараёнини бегона шахслар томонидан кузатиш имконияти бўлмаслиги керак.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 1 августдаги 30-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

Мавзу бўйича материаллар: 

 

Банк ташкил этаётган норезидент маблағларнинг манбаларини тасдиқлаши керак

 

Банк хабарлари: кредитни онлайн расмийлаштириш, иш берувчи кафил сифатида ҳамда кечаю кундуз тўловни амалга ошириш

 

Банк хабарлари: сайтнинг янги версияси, фирибгарлар ва солиқ тўловлари


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах