Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бекор қилинадиган ГОСТлар рўйхати қисқарди

17.11.2016

«Ўзстандарт» агентлиги муҳокама учун бекор қилиниши таклиф этилаётган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг рўйхати лойиҳасининг янги таҳририни эълон қилди. Ҳужжат вазирликлар, идоралар, тадбиркорлик субъектларининг илгариги таҳрирга нисбатан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилди.

Рўйхат қисқарди ва у энди 612 та номланишни ўз ичига олган (бошланғич таҳрирда 1 353 та эди).

 

Лойиҳанинг янги таҳрири бўйича таклифлар ва фикр-мулоҳазалар 22.11.2016 йилгача қабул қилинади:

  • «Ўзстандарт» агентлиги томонидан қуйидаги манзил бўйича: Тошкент шаҳри,  Фаробий кўчаси, 333 А-уй, тел.: 202-00-11 (1017), E-mail: stand@standart.uz, E-xat: standart@e-xat.uz;
  • «Ўзстандарт» агентлигининг «Axborot – ma’lumot markazi» ДК томонидан қуйидаги манзил бўйича: Тошкент шаҳри,  Фаробий кўчаси, 333 А-уй, тел.: 249-18-66, E-mail: infocenter@standart.uz.


Курс валют

2017-06-20
  • USD:3930.91 (+27.72) сум
  • EUR:4396.02 (+2.36) сум
  • RUB:68.08 (--0.39) сум