Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ учун солиқ ставкалари ва ҳисоб-китоби ўзгарди

31.12.2015

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг янги ставкалари жорий қилинмоқда, шунингдек муайян хўжалик юритувчи субъектлар учун давал хомашёсидан ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотлари ҳажмларини солиқ солинадиган объектга киритилиши ҳисобига солиқ солинадиган база кенгайтирилди.

 

 

Маҳаллий бюджетларнинг  даромад базаларини мустаҳкамлаш мақсадида 2016 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ставкалари оширилмоқда. 2016 йилдан бошлаб солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

 

  • бензин, дизель ёқилғиси – 1 литр учун 335 сўм;
  • суюлтирилган газ – литр учун 230 сўм;
  • сиқилган газ – м3 учун 275 сўм.

 

Шунингдек қайд этиш лозимки, 2016 йилдан бошлаб «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК», «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан комиссия шартномаси бўйича олиб келинган ва ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган давал хомашёдан (газойл ёки тўғридан-тўғри ҳайдалган бензин) ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотлари ҳажмларига ҳам  транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ солинади.

 

Бунда  ҳақиқатда ушбу истеъмолчилар гуруҳи учун харажатларнинг ошиши содир бўлмайди. Бу нефть ва нефть маҳсулотлари учун жаҳон нархларининг пасайиши билан боғлиқ.  Мазкур истеъмолчилар гуруҳининг нефть маҳсулотлари таннархи ҳақиқатда амалга оширилган харажатлардан ташкил топади. Натижада углеводород хомашёсига нархларнинг пасайиши ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари қийматининг пасайишига олиб келади. Кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг жорий қилиниши ушбу истеъмолчилар гуруҳида ташкил топадиган нефть маҳсулотлари қийматини республикада белгиланган ўз ичига солиқни оладиган чакана нархлар билан тахминан тенглаштириш имконини беради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 405