Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Биогаз қурилмаларини қурувчилар учун имтиёзлар белгиланди

02.12.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2015 йилдаги 343-сон Қарори билан Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта қуриш агентлиги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

 

-биогаз қурилмаларини қуриш, махсус асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар, шунингдек биогаз қурилмаларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилиши;

 

-«Ҳамкорбанк» АТБ, «Туронбанк» АТБ, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, «Халқ банки» АТ, «Ипак йўли» АИТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг буюртманомалари бўйича биогаз қурилмаларини қуриш учун грантлар берилиши ташкил қилинади.

 

Тижорат банкларига биогаз қурилмалари қуриш лойиҳаларининг ташаббускорларига МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси бўйича кредитлар бериш тавсия этилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда биогаз қурилмалари қуришнинг ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқадилар ва белгиланган тартибда тасдиқлайдилар. Бундан ташқари, мазкур органлар тегишли лойиҳаларнинг ҳужжатларини кейинчалик Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ишлаб чиқиш ва тақдим этишда биогаз қурилмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган ташкилотларга кўмаклашадилар.

 

Шунингдек белгиланишича, 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли ўқув фанлари дастурларига «Қишлоқ хўжалиги техникаси» таълим соҳаси йўналишлари ва «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш» ҳамда «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» йўналишлари доирасида «Биогаз қурилмалари. Қуриш ва улардан фойдаланиш» мавзулари (бўлимлар)ни киритилади.

 

Давлат статистика қўмитасига 2016 йил 1 январдан бошлаб статистика ҳисоботининг амалдаги шакллари доирасида ишга туширилган биогаз қурилмалари сони ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмлари ҳисоби юритилишини кўриб чиқиш топширилди.

 

Белгиланишича, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарувчи электр энергияси истеъмолчилари ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш учун ягона электр энергияси тизими (ЯЭЭТ) билан параллел тарзда барқарор ишлашни таъминловчи махсус қурилмалар воситасида уланишга доир техник шартлар олингандан ва бажарилгандан кейин ягона электр энергияси тизимининг электр тармоқларига уланишлари мумкин. Шунингдек улар электр энергияси сифатига қўйиладиган талабларни бажаришга, «Ўзбекэнерго» АЖнинг белгиланган диспетчерлик режимига риоя қилишга мажбурдирлар.

 

Тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган, истеъмолчилар томонидан ЯЭЭТнинг электр тармоқларига етказиб бериладиган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар охирги истеъмолчилар учун белгиланган тарифлар бўйича, электр таъминоти корхоналарининг электр энергиясини узатиш бўйича харажатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

 

ЯЭЭТга электр энергияси етказиб беришнинг йиллик ҳажмлари «Ўзбекэнерго» АЖ билан тузилган шартнома билан тасдиқланади ва расмийлаштирилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

                                                                                                                                                       тайёрлади.


Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 619