Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнес кечаю кундуз онлайн режимида рўйхатдан ўтказилади

14.11.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2016 йилдаги ПҚ–2646-сон Қарори билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди.

1.04.2017 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш (банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари ҳамда ННТ бундан мустасно) кечаю кундуз Интернет тармоғидаги ЯИДХПга интеграциялашган автоматлаштирилган тизим орқали жорий этилади.

 

Интернет орқали банк ҳисоб рақамларини бошқариш тизими мавжуд электрон тўлов тизимлари, фойдаланувчининг шахсий кабинети ҳамда тадбиркорлик субъектининг ЯИДХПдаги электрон тўловларни амалга оширишга мўлжалланган шахсий кабинети билан интеграциялаштирилиши керак. Тижорат банклари, Ўзбекистон банклар уюшмаси, электрон тўловлар хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди. 

 

Марказий банк ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига электрон тўловлар хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга Интернет орқали банкдаги ҳисоб рақамларидан ҳисоб-китоб қилиш механизмини рўёбга чиқаришда кўмак кўрсатиш топширилган.

 

Жорий йилнинг ноябрь ойида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • рўйхатга олувчи органга кичик бизнес субъектлари томонидан тақдим этиладиган замонавий талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни топшириш бўйича талабларни бекор қилиш (муҳр ва бурчак тамғаси эскизлари, фотокарточкалар, паспорт нусхаси, рўйхатга олиш тартиботларидан ўтганлик (рухсат берувчи) карточкаси, якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги ўзини ўзи бошқариш органининг тасдиқловчи маълумотномалари, фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль ва ҳ.к.);
  • чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказишда таъсис ҳужжатларини нотариал тасдиқлаш, хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ва унинг фаолиятини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар бўйича талабларни бекор қилиш;
  • “ягона дарча” ягона марказлари орқали товарларни олиб кириш (импорт) билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • Интернет орқали давлат рўйхатидан ўтадиган тадбиркорлик субъектлари учун давлат божлари ставкаларини амалдагисидан икки баробар тушириш.

 

Шунингдек ҳужжатда давлат органларига тегишли топшириқлар берилди ҳамда  2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 967