Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнесменларга суд ҳимоясининг қўшимча кафолатлари тақдим этилди

19.05.2015

Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан  тадбиркорлик субъектларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини хўжалик судларида ҳимоя қилиш билан боғлиқ қўшимча кафолатлар тақдим қилинди.

 

Энди судлар тегишли даъвони кўриб чиқиш даврида тадбиркорлик субъекти томонидан шикоят қилинганда назорат қилувчи орган қарори ижросини вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эгалар.

 

Солиқ ва божхона қонунчилиги тадбиркорлик субъектлари томонидан бузилиши билан боғлиқ ҳолатда уларнинг мол-мулклари фақат суд қарори бўйича мусодара қилинади. Шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан эътироз қилинадиган қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари фақат хўжалик суди қарори бўйича ундирилади.

 

Ҳужжатга асосан даъво аризасини ишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқариш муддати 10 кундан 5 кунга қисқартирилди.

 

Даъво тоифасига тааллуқли бўлмаган, суд тартибида ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича (фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш ва ҳоказо ҳоллари мустасно) томонлар (назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари) давлат божи тўлашдан озод этиладилар.

 

Олий хўжалик судига Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаат ва ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари даъволарини кўриб чиқиш муддати, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали тезлаштиришни таъминлаш бўйича суд органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида таклифлар киритиш топширилди.

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини

 

бизнинг эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 54