Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар аттестациядан ўтказилади

01.08.2016

Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 21.07.2016 йилда 2814-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Аттестат олиш учун талабгор мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ўташи ҳамда малака имтиҳонини топшириши ва қуйидагиларга эга бўлиши керак:

 

11-синфни якунлаганлиги ҳақида аттестатга ёки ўрта махсус ёхуд олий таълим муассасаларининг дипломига эга бўлиши;

 

ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ҳисобланадиган ёки божхона брокери сифатида фаолият юритадиган ташкилотларда камида 6 ойлик иш стажига эга бўлиши.

 

Талабгорни ўқитиш учун, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс керакли ҳужжатлар илова қилган ҳолда, Олий ҳарбий божхона институтига (ОҲБИ) ариза беради, мутахассиснинг малакасини ошириш учун эса, ўқитиш учун божхона йиғимлари тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаси нусхасини илова қилган ҳолда ариза беради.

 

ОҲБИ аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 30 кун ичида талабгорларни ўқитиш ёки мутахассисларнинг малакасини ошириш учун камида 25, лекин кўпи билан 35 кишидан иборат бўлган гуруҳларни шакллантиради.

 

Махсус ўқув курслари бошланишидан 10 кун олдин ДБҚнинг расмий веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштирилади.

 

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларининг муддати 1 ойни, мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари муддати 5 кунни ташкил этади. Малакани ошириш бўйича ўқув курслари натижалари бўйича сертификат берилади. ОҲБИ мутахассисларни тайёрлаш курслари натижалари бўйича 3 иш куни ичида малака имтиҳонини ташкил этади.

 

Имтиҳон тестларини ечишда талабгорга қонун ҳужжатлари матнлари, инструктив материаллар, конспектлар, алоқа воситалари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.

 

Қоидаларни бузганлик учун талабгор аудиториядан чиқариб юборилади ва қониқарсиз баҳо қўйилади, бу ҳақда далолатнома тузилади ва малака комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.

 

Талабгорга малака имтиҳонини муваффақиятли топширгандан сўнг 10 кун ичида 5 йил муддатга аттестат берилади.

 

Божхона брокери ёхуд штатида мутахассис бўлган бошқа юридик шахс аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатга олиш) учун аттестатнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин ОҲБИга ташкилотнинг СТИРини кўрсатган ҳолда эркин шаклдаги ариза тақдим этиши лозим.

 

ОҲБИ аттестат йўқотилган тақдирда йўқотилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатларга асосланиб унинг дубликатини беради.

 

Агар аттестат аризачига уни бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда жиддий аҳамиятга молик бўлган, тўлиқ бўлмаган ёки ёлғон маълумотлар асосида берилган бўлса, у ДБҚ томонидан бекор қилиниши мумкин.

 

ТИФ иштирокчилари (божхона брокерлари эмас) штатида бўлган мутахассислар, 3 иш куни ичида ДБҚни иш жойининг ўзгарганлиги ёки меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги, шунингдек юридик шахснинг амалда жойлашган жойининг (почта манзилининг) ва телефонлари рақамларининг ўзгарганлиги тўғрисида хабар қилиши лозим.

 

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқитиш ва мутахассислар малакасини ошириш, аттестатни бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатдан ўтказиш), шунингдек тиклаш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги қарори (30.04.1999 йилдаги 204-сон) билан белгиланган миқдорларда божхона йиғимлари ундирилади.

 

Талабгор олдиндан хабардор қилмай, узрли сабабларсиз ўқишга келмаган бўлса, мутахассисни ўқитиш учун божхона йиғими қайтарилмайди.

 

Малака имтиҳонини топшира олмаган ҳолларда аттестатни бериш учун божхона йиғими қайтарилади.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 25.07.2016 йилдаги 29-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач – 25.10.2016 йилдан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 366