Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Бошқа жойлардан келганларга вақтинчалик бир марталик иш учун гувоҳнома берилади

09.03.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 йилдаги 54-сон қарори билан паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомда1 энди белгиланишича, бошқа жойлардан келган фуқароларга тегишли гувоҳнома берилади.

 

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади, бироқ 6 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

Гувоҳномани олиш учун Марказга қуйидагилар тақдим қилинади:

 

ариза;

 

асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;

 

3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;

 

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома.

 

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.

 

Гувоҳнома барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади.

 

 

Эътибор беринг! Қабул қилинган ўзгартиришлар фақат вақтинчалик бир марталик ишлар билан банд шахсларга татбиқ этилади ҳамда доимий асосда ишлаётган фуқароларга тааллуқли эмас.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

 

________________

1 Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2001 йилдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах