Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

БЮД: айрим режимларнинг ўзига хос хусусиятлари

21.04.2016

Давлат божхона қўмитаси Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади. Унинг айрим қоидаларини экспертимиз Олег ЗАМАНОВ тушунтиради.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан белгиланган божхона юк декларациясини тўлдиришнинг бир неча ўзига хос хусусиятларига эътиборингизни қаратамиз.

 

Йўриқнома билан муайян божхона режимига жойлаштириладиган товарларга БЮДни тўлдириш қоидалари белгиланган.

 

Эндиликда  экспорт режимида товарларга расмийлаштирилган БЮДда улар тақдим қилиналиган божхона постининг бешта рақамли коди сифатидаги рўйхат рақами кўрсатилган бўлиши керак. Божхона постлари кодлари алоҳида Таснифлагич билан тасдиқланган.

 

Бунда декларацияланаётган товарлар партиясидаги товар эгаллаган юк жойларининг умумий сони, шунингдек товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги маълумотларни сақлайдиган аввал кўзда тутилган графалар янги тартибга асосан тўлдирилмайди.

 

БЮДнинг 43-графасини тўлдириш тартиби ўзгарди. Эндиликда кўрсатилган графада экспорт қилинаётган товар юкни жўнатувчи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ёки ўзи ишлаб чиқармаган маҳсулот эканлиги кўрсатилади. Эслатиб ўтамиз, илгари кўрсатилган графаларга валюта тушумининг бир қисмини давлатга сотиш бўйича экспортернинг мажбурияти киритиларди.

 

Бундан ташқари,  БЮДда божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ тўлов коди, мазкур код бўйича декларацияланаётган барча товарларга оид тўловларнинг йиғиндисидан иборат бўлган тўловларнинг умумий суммаси кўрсатилган ҳолда ҳисоб-китоб тафсилотларини акс эттириш лозим бўлади. Божхона тўловларидан озод этилган ҳолатда қўшимча равишда декларацияланаётган барча товарларга оид тўловларнинг йиғиндисидан иборат бўлган божхона тўловлари бўйича ҳисобланган имтиёзларнинг умумий суммаси кўрсатилади ва "тўланмайди" белгиси қўйилади.

 

Шунингдек "С" графада ташқи савдо контрактининг ТСОЯЭАТдаги идентификация рақами кўрсатилиши керак.

 

Импорт режимида расмийлаштириладиган товарларга БЮД тўлдириш бўйича қоидалар ҳам муайян ўзгартиришларга юз тутди.

 

Тасдиқланган таҳририга мувофиқ БЮДда жумладан товарларни кўрикдан ўтказиш жойи тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади. Бу 30-графани тўлдириш йўли билан амалга оширилади, унда товарлар турган божхона пости коди, шунингдек БЮДни тақдим этиш вақтида товарлар турган жой ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади:

 

агар товарлар божхона омбори ёки эркин омборда, ёхуд бож олинмайдиган савдо дўконида турган бўлса – тегишли омбор ёки савдо дўконини таъсис этиш учун берилган лицензия реквизитлари;

 

агар товарлар божхона омборидан ташқарида турган бўлса - товар турган жойнинг почта манзили (почта индексини кўрсатмаган ҳолда);

 

агар товарлар т/й станциясида турган бўлса - унинг номи.

 

Электр узатиш линиялари ёки қувур транспорти орқали олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда графа тўлдирилмайди.

 

Товарни олиб кириш мақсадини бинар шаклда кўрсатган ҳолда 43-графани ҳам тўлдириш талаб этилади:

 

“0” - агар юкни жўнатувчи ўзи ишлаб чиқармаган маҳсулотни экспорт қилаётган бўлса;

 

“1” - агар юкни жўнатувчи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилаётган бўлса.

 

Экспорт режимига нисбатан кўзда тутилган тартибга ўхшаш тарзда БЮДда импорт товар учун ҳисоб-китоб тафсилотлари кўрсатилади (“В” графа), юклаб жўнатиш тафсилоти маълумотлари (4-графа),  товар эгаллаган юк жойларининг умумий сони (6-графа), товарнинг келиб чиқиш мамлакати (16-графа), товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўлган етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатлари (юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси, МДП китобчаси) ҳақидаги маълумотларни (53-графа) эса эндиликда тўлдириш  талаб этилмайди.

 

Қайд қилиш лозимки, товарларни экспорт ва импорт божхона режимларида расмийлаштиришда БЮДни тўлдириш қоидалари базавий ҳисобланиб,  Йўриқномада кўзда тутилган алоҳида ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда бошқа божхона режимларида юкларни расмийлаштиришда ҳам қўлланади.

 

Инчунун, товарларни реэкспорт божхона режимида жойлаштирганда қўшимча ахборот сифатида БЮДнинг 44-графасида қонун ҳужжатларида рухсатнома олиш талаб этиладиган ҳолатларда божхона органи томонидан товарларни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга берилган рухсатнома рақами ва санаси кўрсатилади.

 

“С” графада:

 

ижроси бўйича товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт божхона режимига жойлаштирилган ташқи савдо контрактининг  ТСОЯЭАТдаги идентификация рақами;

 

товарларни импорт ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига, ёки бошқа тегишли божхона режимига жойлаштиришда расмийлаштирилган БЮД рўйхатга олинган сана кўрсатилади.

 

Кўрсатилган графани тўлдиришда юкни реимпорт режимида расмийлаштиришда ижроси бўйича товар Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилган ташқи савдо контрактининг идентификация рақамидан ташқари товарларни республика ҳудудига олиб кирилган санани кўрсатиш зарур. Бунда олиб кирилган сана чегарадан ўтиш пунктидаги чегара божхона постида товарнинг кузатув ҳужжатларига қўйиладиган штамп санаси ёки Юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёхуд МДП китобчаси расмийлаштирилган сана бўйича аниқланади.

 

БЮДни вақтинчалик олиб кириш божхона режимида расмийлаштиришда қўшимча ахборот сифатида ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотлар (рақами, тузилган санаси ва амал қилиш муддати) кўрсатилади.

 

Мазкур божхона режимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тўлов усулини акс эттирадиган графада божхона тўловларини шартли ҳисоблаш ҳақида гувоҳлик берувчи ҳарфли код қўйилади.

 

Бундан ташқари, тегишли графада қўшимча равишда вақтинчалик олиб кириш божхона режимига қўйилган товарлар қайтариб олиб чиқиб кетилиши ёхуд бошқа божхона режимига ўтказилиши керак бўлган муддат кўрсатилади.

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Онлайн-дўконлардан товарлар учун божхона декларацияси

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 825