Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бюджет тизимига тўловларни тўлаш тартиби белгиланди

18.04.2016

МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг қўшма қарори (АВ томонидан 30.03.2016 йилда 2771-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

 

Жисмоний ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслардан миллий валютадаги тўловлар Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан қабул қилинади ва Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ)га ўтказилади.

 

Бюджет тизими бюджетларига тўловлар тушуми бўйича операциялар ҳисобини юритиш ва кейинчалик уларни бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимлаш учун Молия вазирлиги томонидан ЎзР Молия вазирлигининг ахборот тизими (“ЎРМВ” АТ)да ҳар бир туман, шаҳар учун ҳар бир тўлов тури бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар кесимида даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

 

Тўловлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмалар меъёрлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилади.

 

Бюджет тизими бюджетлари даромадларига жисмоний (юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари) ва юридик шахслар томонидан тўланадиган тўловлар тўлов топшириқномасига асосан ЯҒҲга ўтказилади.

 

Тўлов топшириқномасида тегишли даромад шахсий ғазна ҳисобварағи, тўлов турининг коди ва тўлов мақсади кўрсатилади. Бунда тўлов мақсадида биринчи навбатда тўлов турининг коди кўрсатилади.

 

Келиб тушган тўловлар суммалари «ЎРМВ» АТда тегишли даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида, шунингдек Тўловлар контингентини ҳисобга олиш китобида акс эттирилади.

 

Тавсифланиши ва тегишли бюджетга киритилиши имконияти йўқ бўлган тўловлар тушуми суммалари, аниқланмаган тушумлар сифатида идентификация қилинади ва ЯҒҲга қайси банк ҳисобрақамларидан ўтказиб берилган бўлса, шу банк ҳисобрақамларига 3 иш куни мобайнида қайтарилади.

 

Аниқланмаган тушумлар Тўловлар контингентини ҳисобга олиш китобида ҳудудий мансублиги бўйича, яъни ЯҒҲга маблағ ўтказилган ҳисобрақами банкининг жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда акс эттирилади.

 

Тўловлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш мазкур тўловлар ортиқча ёки нотўғри тўланганида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан Солиқ ва Божхона кодексларида ҳамда тўловлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш масалаларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқлар суммаларини қайтаришда солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши лозим.

 

Агар 30 кун мобайнида жорий тушумларнинг етишмаслиги ёки мавжуд бўлмаганлиги сабабли қайтариш ёки ҳисобга олиш имконияти бўлмаса, қайтариш ёки ҳисобга олиш Молия вазирлигининг ёзма хулосасига кўра тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилиши мумкин.

 

Тўловлардан ажратмаларни ҳисобга олиш китобларида келиб тушган тўловларнинг ҳисоби тўловлар тури ва бюджет тизими бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган саналари бўйича юритилади.

 

Келиб тушаётган тўловлар контингенти, шунингдек улардан ажратмалар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва бирхиллилигини таъминлаш мақсадида молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, солиқ ва божхона органлари томонидан маълумотлар мажбурий тартибда ўзаро қиёсловдан ўтиши керак.

 

ЯҒҲга тўловлар контингенти келиб тушиши ва бюджет тизими бюджетлари ўртасида тўловларни тақсимлаш жараёни устидан назорат ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

ЯҒҲга пул маблағларини ўтказишда, шунингдек тўланган тўловлар суммасидан бюджет тизими бюджетларига ажратишда йўл қўйилган хатолар тўғриланиши шарт.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 4.04.2016 йилдаги 13-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.