Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

БЮДни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

18.04.2016

Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

 

Йўриқнома товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартиби ва шакли, юридик, жисмоний шахслар ҳамда Божхона кодексида белгиланган божхона режимларига жойлаштириладиган товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган бошқа шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарлар ҳақидаги божхона мақсадлари учун зарур бўлган ва БЮДда маълум қилинадиган маъмулотлар рўйхати белгилайди.

 

Йўриқномага мувофиқ декларант ёки божхона брокери номидан БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига тақдим этиш учун ваколатли шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ҳисобланади. БЮДни қўллаган ҳолда товарларни декларациялаш божхона мақсадлари учун зарур бўлган маълумотларни электрон шаклда Товарларни электрон декларациялаш автоматлаштирилган ахборот тизимига (ТЭДААТга) киритиш орқали ёки қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қоғоз шаклдаги БЮДни қўллаган ҳолда амалга оширилади. БЮД қоғоз шаклда тақдим этилганда мутахассис божхона органларига ўзининг ЭРИси билан тасдиқланган БЮДнинг электрон нусхасини ҳам тақдим этади. Электрон БЮД уни расмийлаштирган божхона органининг мансабдор шахси томонидан БЮДдаги маълумотларни қайта ишлаш автоматлаштирилган тизимига киритилади. Қоғоз шакли божхона органига 4 нусхада тақдим этилади.

 

Товарлар қоғоз шаклида декларацияланган ҳолларда БЮДда ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак. Декларация ўзбек ёки рус тилида тушунарли тўлдирилган бўлиши лозим. Тушунарсиз тўлдирилган БЮДлар қабул қилинмайди.

 

Товарларни электрон шаклда декларациялашда божхона органлари БЮДни қоғозга чоп этмайдилар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

БЮДни битта битимга мувофиқ олиб ўтилаётган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилиши шарти билан битта товар туркумига тўлдириш мумкин. Агар битта товар туркумига оид бўлган товарлар турли божхона режимларига жойлаштирилаётган бўлса, у ҳолда ҳар бир товар учун БЮД тўлдирилиши лозим.

 

Йўриқномага мувофиқ декларант битта божхона органига тақдим этилаётган бир товар туркумига оид товарларни бир нечта БЮД билан декларациялаши мумкин, Интерпретациялашнинг 2а асосий қоидасига мувофиқ йиғилмаган ёки ажратилган товарнинг таркибий қисмлари деб ҳисобланадиган ва Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасининг йиғилган ёки тугалланган товарга мос келувчи позициясида таснифланадиган товарлар бундан мустасно.

 

БЮДнинг асосий варағида битта товар ҳақида маълумотлар, битта қўшимча варақда учта товар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

 

Битта БЮДда кўпи билан 100 та номдаги товарлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида асосий вараққа 33 тадан кўп бўлмаган қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин. Уларни тўлдириш тартиби, агар қўшимча варақлардаги алоҳида устунлар учун алоҳида талаблар белгиланган бўлмаса, БЮДнинг асосий варағини тўлдиришга ўхшашдир.

 

Ҳужжат 21.04.2016 йилдан кучга киради.

 

Шунингдек ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2774-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан жорий йилнинг 21 апрелидан илгари амалга қилган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган қатор бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах