Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат ахборот ресурсларининг барини рўйхатга олиш шарт эмас

12.10.2016

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири буйруғи билан ўйхат рақами 1558-5, 2016 йил 6 октябрь) Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Энг аввало, Низомда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди. Унга биноан Низом ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди. Аввал мавжуд бўлган ҳужжатлар қаторига «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2016 йилдаги 188-сон «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунни амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори киритилди.

 

Ҳужжатда электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилишига аниқлик киритилган.

 

Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш мажбурийлигини белгилаб берувчи нормага ҳам ўзгартириш киритилди. Муқаддам барча ресурслар ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт эди, энди эса – фақат электрон давлат хизматлари тақдим этадиганлар учунгина бу мажбурий этиб белганланди. Шунингдек, норма умумлашган характерга эга бўлди: ушбу вазифани бирон бир субъектга нисбатан белгиламайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, муқаддам норма давлат ахборот ресурсларининг ресурслар мулкдорлари ва эгалари томонидан Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестрида рўйхатдан ўтказишга аниқ мажбурлар эди.

 

Ҳужжатдан бошқа ўзгаришлар ҳам ўрин олган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун  ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,
эксперт-юристимиз

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 340