Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат акцияларини бошқариш ҳуқуқи учун ҳужжатлар рўйхати қисқарди

28.07.2015

Давлат қўмитасининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 23.07.2015 йилда 1410-6-сон билан рўйхатга олинган) Давлат акциялар пакет (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Ўзгартиришлар билан ҳужжатлар Рўйхати ҳамда давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танлов иштирокчиси тўғрисида маълумотларга тузатишлар киритилди.

 

Энди танлов ўтказиш бўйича комиссияга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома, қимматли қоғозларни ишончли бошқаришни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия, устав ва унга киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари, шунингдек ариза берувчининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда иш ҳақи бўйича қарзи йўқлиги ҳақида солиқ органидан маълумотнома топшириш керак эмас.

 

 

Бироқ, энди ариза берувчи мазкур тармоқда, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш соҳасида эга бўлган иш тажрибаси тўғрисида маълумот тақдим этиши лозим.

 

 

Бошқа маълумотларни илгариги тартибда тақдим этиш шарт:

 

-охирги йил ва охирги ҳисобот даври учун танлов иштирокчиси томонидан тасдиқланган ҳамда уни солиқ инспекцияси қабул қилганлиги ҳақидаги белги билан бухгалтерия баланслари нусхалари (башарти инвестиция активларини ишончли бошқарувчи кичик корхона ёки микрофирма бўлса, охирги йил учун баланснинг нусхаси тақдим қилинади);

 

 

-охирги йил ва ҳисобот даври учун молиявий ҳисобот ҳамда молиявий ҳисоботларга аудиторлик хулосаси нусхалари (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун).

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида янги» шарҳини эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1495