Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ акцияларини савдога чиқаради

18.10.2017

Президентнинг 16.10.2017 йилдаги ПҚ–3326-сон «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда мамлакатимиз раҳбарининг сайтида хабар қилинган.

 

«Интерсервис» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий бирлашма давлат корхонаси ҳамда «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ Ташқи савдо вазирлиги тузилмасидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

 

Бунда «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакети 1 ой муддатда баҳоланади ва белгиланган тартибда савдога қўйилади (давлат акцияларнинг 51%ни сақлаб қолади).

 

Шуниси эътиборга лойиқки, «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» таркибига кирган «TashkentPlaza» савдо маркази ошкент ш., Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси, 1076) ҳамда «Чимган» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги дам олиш зонаси (Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани) тегишинча Ташқи савдо вазирлигининг «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва «Ўзтрейд» АЖ балансига ўтказилди. Шу боис «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ давлат акциялари сотуви ушбу активларсиз ўтказилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Самир Латипов.