Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Давлат хизмати учун буюртма берганда ЭРИнинг ҳақиқийлиги текширилади

17.11.2015

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 ноябрда 2727-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.

 

 

Белгиланишича, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда – ЭРИ) калити сертификатига эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда – фойдаланувчи) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари (кейинги ўринларда – хизматларни бажарувчилар) томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

 

Ҳужжатда фойдаланувчини идентификациялаш ва унинг электрон хизматни олиш бўйича электрон сўровидаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш процедураси батафсил қайд этилган. Хусусан, ўрнатилишича, хизматларни бажарувчилар электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини у келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан текширади. Хизматларни бажарувчилар томонидан ЭРИнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, шу куннинг ўзида фойдаланувчининг электрон почтасига электрон сўровни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.

 

Белгиланишича, фойдаланувчи у томонидан тақдим этилган электрон сўровнинг асл нусхасини олиш учун хизматларни бажарувчиларга ёзма равишда мурожаат қилади. Бунда улар электрон сўровнинг асл нусхасини фойдаланувчига бир иш куни ичида тақдим қилиши шарт.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 16 ноябрдаги 45-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.