Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат хизматлари яхшиланади

21.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 184-сон қарори билан Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Унда белгиланишича, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибининг такомиллаштирилиши давлат органлари ҳужжатларининг бирхиллаштирилишини, хизматлар кўрсатиш ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграциялашишини, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур фаолиятни мувофиқлаштириш учун масъул этиб тайинланди. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқлар юзага келишининг, кўп вақт кетиши ва молиявий чиқимлар юқорилигининг асосий сабаблари таҳлили ўтказилиши, тасдиқланган чора-тадбирлар сифатли амалга оширилиши қатъий назорат қилиниши топширилди.

 

Низомда белгиланган ташкилий, кадрларга оид, техник, ҳуқуқий чоралар хизматлар кўрсатиш, шу жумладан уларни интерактив режимда кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва рационаллаштиришга қаратилган.

 

Уларни такомиллаштириш қуйидаги бир ёки бир нечта чора-тадбирларни мажбурий бажаришдан иборат: тартиб-таомилларни ўзгартириш; ортиқча ва (ёки) такрорловчи тартиб-таомилларини чиқариб ташлаш; хизматлар кўрсатиш муддатларини белгилаш ва (ёки) қисқартириш; уларнинг қийматини камайтириш; давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини белгилаш ва (ёки) қисқартириш; қарорлар қабул қилиш ваколатларини бериш; «ягона дарча» принципи бўйича ягона марказлар орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш ва бошқалар.

 

Низомда давлат органлари ҳужжатларини бирхиллаштиришнинг асосий принциплари баён қилинган, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш босқичлари белгиланган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 770