Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат органлари учун сўровларни қабул қилиш тартиби белгиланди

24.03.2016

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 мартда 2769-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

 

Белгиланишича, ахборотдан фойдаланувчи (жисмоний ёки юридик шахс) давлат органларига уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун бевосита ёки ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжатга кўра, қуйидагилар сўров ҳисобланмайди:

 

жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоят ҳамда таклифлари;

 

тақдим этилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган, давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг айрим турлари;

 

давлат органининг бошқа органларга уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олишга доир сўровлари.

 

Сўровлар оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан, давлат органларининг расмий веб-сайтлари, электрон почта манзиллари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ҳужжат шаклида) йўлланиши мумкин ҳамда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2014 йил 5 майдаги ЎРҚ-369-сон) 20-моддасида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши керак.

 

Сўровлар Қонуннинг 19-моддасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

 

Белгиланишича, давлат органида унинг раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.

 

Ахборотдан фойдаланувчи оғзаки мурожаат этаётганда давлат органи масъул ходимига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, юридик шахснинг вакили эса ўзининг шахсини ва ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатиши керак.

 

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг оғзаки сўровлари давлат органининг «ишонч телефонлари» орқали қабул қилиниши мумкин.

 

Давлат органининг масъул ходимлари оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб бериши керак.

 

Агар сўралган ахборот давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, ушбу ахборотни тақдим этиш рад этилади ва ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.

 

Ҳужжатда давлат органларининг сўровларни қабул қилиши, рўйхатдан ўтказиши, қайта ишлаши ва уларнинг кўриб чиқилишини мониторинг қилиши масалалари батафсил қайд этилган. 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 22 мартдаги 11-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 357