Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат персоналлаштириш маркази пулларни нималарга сарфлайди?

22.02.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 йилдаги 73-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағларни сарфлаш тартибига тузатишлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун давлат божи суммасининг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушади.

 

Эндиликда кўрсатилган маблағлар, шу жумладан қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин:

  • биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш учун импорт ускуна ва дастурий таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар сотиб олиш (илгари – ишлаб чиқариш ускуналарини таъмирлаш учун импорт эҳтиёт қисмлар сотиб олиш); 
  • хорижий пудратчилар ёки Ўзбекистон Республикаси пудрат ташкилотлари томонидан ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва биометрик паспорт тизимининг дастурий таъминоти қийматига ҳақ тўлаш учун (илгари – фақат хорижий пудратчилар). 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун тушаётган маблағлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6.04.2011 йилдаги 104-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.