Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Давлат спорт қўмитаси тизими қандай бўлади?

27.02.2017

Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ-2779-сон Қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, шунингдек унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПФ-4956-сон Фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккита мустақил идорага қайта ташкил этилди: Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси (батафсил – бу ерда.)

 

Ҳужжатда қуйидагилар сақланади:

  • Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси;
  • Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 37 нафардан иборат тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг намунавий тузилмалари, шунингдек бошқарув ходимлари чекланган сони.

 

Шу билан бир қаторда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилди. Мазкур марказларнинг штатлар сони оптималлаштирилди ҳамда биркитиб қўйилган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулклар уларда сақлаб қолинди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 17-уйда жойлаштирилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах