Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Депозитарийлар ўрнига энди инвестиция воситачилари

21.11.2016

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директори буйруғи (рўйхат рақами  848-3, 2016 йил 15 ноябрь) билан Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан ўзаро ҳаракатлари Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Юқорида кўрсатилган органларнинг ўзаро ҳаракатлари механизмида депозитарийлар ўрнини энди инвестиция воситачилари — мижознинг топшириғи бўйича, унинг номидан ҳамда унинг ҳисобидан қимматли қоғозлар билан битимлар ва операцияларни амалга оширувчи юридик шахслар эгаллайди.

 

Қимматли қоғозлар чиқарилгандан кейин Марказий депозитарийга 7 иш куни мобайнида тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ўзгарди. Энди ундан қуйидагилар ўрин олди:

  • эмитентнинг эмиссион қимматли қоғозларнинг чиқарилганлиги тўғрисидаги чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилганлиги қайд этилган қарори;
  • эмитентнинг қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);
  • қимматли қоғозлар чиқарилишига илгари берилган  давлат рўйхат рақамини бекор қилиш тўғрисидаги қарор (қимматли қоғозларни янгитдан чиқарган тақдирда).

 

Марказий депозитарий ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида қуйидагиларни амалга оширади:

  • депозитар тизимда эмитентга ҳамда ҳар бир қимматли қоғозга ички кодларни берган ҳолда эмитент ва унинг қимматли қоғозларини ҳисоб регистрларида рўйхатга олиш билан  қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳисобга олиш;
  • ҳисобга олиш регистрларига ўзгартиришлар киритиш ва тегишли ўзгартиришлар киритилгани ҳақидаги билдиришномани қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширадиган инвестиция воситачиларига юбориш.

 

Қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳисобга олингандан кейин қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш депозитар тизимида Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари томонидан депонентлар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжатда бошқа ўзгартиришлар ҳам сақланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 

экспертимиз

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Қимматли қоғозлар махсус комиссия томонидан йўқ қилинади

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 288