Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Дори-дармонлар нархи назоратга олинади

03.11.2016

31.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Чекланган устамалар ва  белгиланган нархлар

 

Жорий қилинаётган тартиб бўйича 1.01.2017 йилдан эътиборан:

 

  • четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади (уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар):

- улгуржи савдо учун —  сотиб олинган қийматидан  15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

- чакана савдо учун — улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

 

  • ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари  (167 номда) ва тиббиёт буюмлари (22 номда) тасдиқланган рўйхатга кўра белгиланган нархларда сотилади, уларни четдан харид қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар бир номдаги дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланадиган квоталар доирасида мамлакатимизда тегишли фаолият билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган улгуржи ва улгуржи-чакана компаниялар ўртасида тендер ўтказиш асосида амалга оширилади.

 

Нархлар назорати ва мониторинги

 

Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш учун Республика комиссияси тузилади.

 

Унинг асосий вазифалари:

  • мамлакатимиз фармацевтика бозорининг таъминланганлик даражасини тизимли таҳлил этиш ва шу асосда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари турларини диверсификация қилиш ҳамда ички бозорни янада бойитишга доир таклифлар ишлаб чиқиш, масъул давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш;
  • рўйхатга киритилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қайд этилган нархларни белгилаш (ҳар чоракда), тасдиқланган рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
  • рўйхатга киритилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш.

 

Вазирлик ва идораларга Қарорда белгилаб берилган алоҳида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар юклатилди.

 

Қонунчиликда ўзгаришлар

 

Тасдиқланди:

  • Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни назорат қилиш Республика комиссияси ҳақидаги Низом;
  • Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларини назорат қилиб тартиби  ҳақидаги Низом.

 

1.01.2017 йилдан бошлаб:

  • 14.01.1999 йилдаги 19-сон «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида”ги;
  • 5.08.2000 йилдаги  307-сон «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ўз кучини йўқотади.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз