Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Экологларнинг асосий вазифаси – чиқиндиларга қарши курашиш

24.04.2017


Президентнинг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ва «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.

 

Эътиборлиси, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқилмоқда Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан тайинланади (ҳозирда Конституцииянинг 80-моддасига биноан Президент тақдимномасига биноан Сенат томонидан тайинланади).

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўзи Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берадиган бўлди.

 

Идоранинг вазифалари белгиланди. У қуйидагиларни амалга оширади:

  • экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқаруви;
  • атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш;
  • чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни ташкил этиш;
  • ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратни ўрнатиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни амалга оширишга оид амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастрини юритиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш питомникларини, зоология ва ботаникага оид коллекцияларни давлат томонидан рўйхатга олиш;
  • экологик тарбия, тарғибот ва таълимни, шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

 

Қўмита чиқиндилар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратади. Бунинг учун унинг тузилмасида Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг аппаратларида унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилмоқда.

 

Табиатни муҳофаза қилиш республика ва ҳудудий жамғармалари негизида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахсларга жарималар оширилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузурида «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари ва шаҳарларда ҳамда республика туманларида туман ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш участкалари негизида уларнинг филиаллари ташкил этилади.

 

2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга:

 

  • шаҳарларда санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, «Тоза ҳудуд» ДУК ва «Qurilishmashlizing» ихтисослашган республика лизинг компанияси» АЖ шарҳланаётган қарорнинг иловаларига мувофиқ ўтказиб берилаётган ҳамда харид қилинаётган махсус автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатга олинаётганда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл фондига йиғимлардан;
  • республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш технологик жараёнида ишлатиладиган Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод этилди. 

 

Қонун ҳужжатлари билан белгиланган коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун мол-мулк солиғи тўловидан озод этиш кўринишидаги имтиёз «Тоза ҳудуд» ДУК ва «Махсустранс» ДУКга нисбатан татбиқ этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

                          Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах