Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Электрон битимларни божхонада ҳисобга қўйиш керак эмас

27.10.2015

Давлат божхона қўмитасининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 20.10.2015 йилда 832-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


 

Энди бу тартиб онлайн дўконлар орқали тузилган электрон битимларга ҳам татбиқ этилади. Шундай қилиб, барча контракт  (шартнома)лар  (импорт контрактларидан ташқари), шунингдек онлайн дўконлар орқали тузилган битимлар ва ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган келишувлар божхона органларида ҳисобга қўйилади.

 

 

 

Контракт (шартнома)ларни, келишувларни  ҳисобга қўйиш учун божхона органларига тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланди:

 

 

 

КТУТ карточкасидан кўчирилган нусха (божхона органига биринчи марта мурожаат қилинганида ва КТУТ коди ўзгарганда такроран тақдим этилади);

 

 

ТИАИСВ контрактини рўйхатга олиш сертификати;

 

 

 

ТИАИСВнинг квоталанган товарни олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқини берувчи лицензияси;

 

 

Фан ва техника давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирликлар ва идораларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган хулосалари;

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг бепул асосда товарларни техник ёки гуманитар ёрдам доирасида етказиб бериш учун баённома хулосаси;

 

 

товар биржада легитим сўмларга харид қилинган тақдирда миллий валюта "сўм"нинг келиб чиқиши қонунийлигини тасдиқловчи импорт Божхона юк декларациясининг 5-нусхаси – биржа (ярмарка) экспорт контрактлари бўйича;

 

 

 

“хориждаги корхона”ни ҳисобга қўйиш тўғрисида ТИАИСВ билдирувномаси – консигнацияга асосланган товарлар экспортига доир контрактлар бўйича.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,  

                                                                                                                                         эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 656