Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

18.12.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 4.12.2015 йилдаги 353-сон Қарори билан 2016–2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар комплекси тасдиқланди.

 

Концепция ўртача муддатли истиқболда электрон тижоратни ривожлантиришнинг, рақобат муҳитини кенгайтиришнинг, янги инфратузилма ўсишининг ва қўшимча иш ўринлари яратишнинг йўллари, шаклларини белгилашнинг, шунингдек электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.

 

Концепциянинг мақсади электрон тижорат соҳасида ягона сиёсат стратегиясини белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги учун тенг шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

 

Концепцияни амалга ошириш учун чора-тадбирлар комплекси назарда тутилган:

 

норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш борасида қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш назарда тутилади:

 

электрон тижоратни амалга ошириш стандартларини, шаклларини, шунингдек механизмларини;

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси қоидаларини;

 

электрон тижоратда рекламаларни жойлаштириш, электрон ҳужжатларни ёки электрон хабарларни оммавий жўнатиш тартибини;

 

Битимларни амалга ошириш, электрон тижоратда қўлланадиган электрон ҳужжатларни ва электрон хабарлардаги ахборотларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни;

 

электрон тижоратдаги битимларни бажариш бўйича электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини;

 

Электрон ярмаркалар, аукционлар, танловлар ва кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ахборот воситачилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни;

 

электрон тижоратда экспорт битимларини ҳисобга олиш тизимини;

 

Электрон тижорат доирасида кўчмас мулкни реализация қилиш қоидаларини;

 

 ахборот-коммуникация технологиялари негизида электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш борасида:

 

интернет магазинларини ҳисобга олиш учун www.uz ахборот қидириш тизимида «Электрон тижорат» бўлимини яратиш;

 

электрон тижоратда Онлайн-ўқитиш миллий порталини яратиш;

 

«Ташқи савдо фаолиятининг миллий портали» интернет-платформасини яратиш;

 

тўлов тизимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда e-kommunal порталини янада такомиллаштириш;

 

кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида тадбиркорлик субъектлари ходимлари ва аҳоли учун электрон тижорат соҳасида фаолиятни амалга ошириш механизмларини тушунтириш бўйича семинарлар ўтказиш мўлжалланган.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.