Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Эркин иқтисодий зоналар қандай ривожланади?

12.01.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2016 йилдаги 418-сон Қарори билан эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди (кейинги ўринларда –ЭИЗ).

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармони билан ЭИЗ учун ягона ҳуқуқий режим ўрнатилган, солиқ ва божхона имтиёзлари бирхиллаштирилган эди. Батафсил – бу ерда. 

 

ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди

 

ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши – Президент Фармони билан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан ташкил этиладиган коллегиал орган.

 

Маъмурий кенгашни раис бошқаради ва унинг мажлисларини ўтказади (у бўлмаганда – раис ўринбосари). Бунда рўйхатга олиш тугаган пайтда унинг  аъзоларининг камида 2/3 қисми рўйхатдан ўтган тақдирда, мажлис ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

 

Кенгашнинг қарорлари мажлисда қатнашаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши қарорлари унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилган, котиб томонидан имзо чекилган, раис томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади ва у бир ҳафталик муддатда кенгаш аъзолари ва манфаатдор ташкилотларга юборилади. Баённоманинг асл нусхаси ва унга материаллар ишчи орган – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида сақланади.

 

ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши мажлислари  заруратга кўра, бироқ камида чоракда бир маротаба ўтказилади. Кенгаш аъзоларидан бирининг ташаббуси билан навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин.

 

ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига биноан белгиланган тартибда ўз фаолиятини тўхтатади.

 

Низомда ЭИЗ Маъмурий кенгашининг асосий вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари мустаҳкамланган.

 

Чора-тадбирлар дастури қабул қилинди

 

Қарор билан ЭИЗ фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ҳам тасдиқланган.

 

Дастур доирасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:

  •  инвесторлар томонидан иш тажрибаси ҳақидаги маълумотлар ва инвестор томонидан янгитдан ташкил этилган корхоналар бўйича охирги уч йил учун молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ташкилоти хулосасини тақдим этиш бўйича талабни қайта кўриб чиқиш;
  • келиб тушган ҳужжатларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва келишиш жараёнини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш;
  • Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини ЭИЗ дирекциялари томонидан 5 дан 2 иш кунигача, ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши томонидан 10 дан 5 иш кунигача қисқартириш;
  • ЭИЗ дирекцияларида ЭИЗ иштирокчилари учун “Ягона дарча” тамойили бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини жорий этиш (рухсат бериш тусидаги зарур ҳужжатлар, айрим фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларни расмийлаштириш,  ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун сертификатлар олиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқлари: электр энергияси, табиий газ, техник ва ичимлик суви, канализация, телекоммуникация ва бошқаларга уланиш);
  • ЭИЗда банклар филиалларини очиш;
  • инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ЭИЗ иштирокчиларига имтиёзли кредитлар, жумладан хорижий валютада тақдим этиш ва ҳ.к.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

 

Курс валют

2017-01-17
  • USD:3251.06 (+7.17) сум
  • EUR:3450.04 (+30.86) сум
  • RUB:54.76 (+1.28) сум

Вопрос недели

Что такое СКВ?
С 1.01.2017 г. в Узбекистане введен порядок, согласно которому оплата услуг за размещение иностранных туристов субъектами туристской деятельности должна производиться только в СКВ. В связи с этим нас интересует, какая именно валюта является свободно конвертируемой? Могут ли гостиницы принимать оплату, например, в российских рублях или казахстанских тенге?
18.01.17
Просмотры: 402