Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Фан доктори илмий даражаси талабгорларига талаблар ўзгарди

17.06.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарорлари билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

янги Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 8 июнда 2795-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Илгари амалда бўлган Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2441, 2013 йил 25 март), шунингдек унга ўзгартириш ўз кучини йўқотган деб топилди;

 

янги Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 8 июнда 2796-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Илгари амалда бўлган Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2440, 2013 йил 25 март), шунингдек унга ўзгартириш ўз кучини йўқотган деб топилди. 

 

 

Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби ҳақида 

 

Аниқлаштирилишича, талабгор олдин ҳаммуаллифликда ёзилган илмий ишидаги фақат ўзининг ҳиссасини диссертациясига киритиши мумкин. Илгари назарда тутилишича, ҳаммуаллифликдаги илмий иш натижалари фақат биргина талабгорнинг диссертациясига тўла-тўкис киритилиши мумкин эди.

 

Эслатиб ўтамиз, диссертация ҳимоя қилингунга қадар унинг асосий илмий натижалари камида 15 та илмий ишда чоп этилган бўлиши керак. Шу тариқа, эндиликда якка муаллифликдаги монография ОАК томонидан тавсия этилган миллий илмий нашрда эълон қилинган 3 та мақола сифатида ҳисобланади (ижтимоий-гуманитар ва иқтисодий фанлар соҳасидаги диссертацияга оид монография бундан мустасно). Илгари монография муаллифларининг сони аниқлаштирилмаган эди ва у битта мақолага тенглаштириларди. 

 

Диссертация ҳимояси натижалари юзасидан Илмий кенгашнинг салбий қарори ҳақида ОАК 10 кун ичида (илгари – 1 ой ичида) ёзма равишда хабардор қилинади.

 

Эндиликда диссертация салбий баҳоланганда у 6 ойдан сўнг (илгари – 1 йилдан сўнг) такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин. 

 

Шунингдек диссертация қайта ҳимоя қилиш учун тақдим этилганда аввалги етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар алмаштирилиши ёки алмаштирилмаслиги мумкин. Илгари бундай ҳолларда уларни алмаштиришнинг шартлиги англашилар эди. 

 

Белгиланишича, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган илмий даражани тасдиқловчи дипломнинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: 

 

паспорт нусхаси; 

 

ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида республика марказий газетасида берилган эълон нусхаси (агар йўқолган бўлса); 

 

топилмалар бюросининг маълумотномаси (агар йўқолган бўлса). 

 

Илгари ушбу аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилмаган эди. 

 

Назарда тутилишича, илмий даража берилган шахснинг Ф.И.О. ўзгарган тақдирда дипломнинг дубликати берилади. Илгари бундай ҳолларда дипломнинг дубликати берилмасди. 

 

Эндиликда ОАКнинг апелляция бўйича якуний қарори дарҳол апелляция берган шахсларга юборилади. Илгари бундай қарор ушбу шахсларга 5 иш куни ичида юбориларди. 

 

 

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ҳақида

 

Эндиликда юридик фанлар бўйича тузилаётган Илмий кенгаш таркибига, эксперимент тариқасида, илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали амалиётчи ходимлар киритилади. Бунда уларнинг сони Илмий кенгаш аъзолари умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

 

Илмий кенгаш таркибидан чиқарилган аъзолар унинг таркибига 1 йил ўтгандан кейин (илгари – 3 йил ўтгандан кейин) қайта киритилиши мумкин.

 

Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган Илмий кенгаш раиси, раис ўринбосарлари ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги 3 йиллик муддатда ОАКнинг қарори асосида давом эттириши мумкин. Илгари улар 3 йил ичида ушбу вазифаларга қайта тасдиқланиши мумкин эмас эди.

 

Аниқлаштирилишича, Низомда кўрсатилган ҳолларда Илмий кенгаш фаолияти ОАК қарори асосида 6 ойгача тўхтатиб турилиши мумкин. Илгари бундай муддат белгиланмаган эди.

 

Диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар таркиби 2 йилгача бўлган муддатга тасдиқланади. Илгари Илмий семинар аъзлоларининг ваколат муддати белгиланмаган эди.

 

Белгиланишича, Илмий кенгашда диссертация ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида диссертация ва диссертация автореферати лойиҳаси Илмий кенгаш томонидан етакчи ташкилот ва расмий оппонентларга кузатув хати орқали юборилади.

 

Илмий кенгаш етакчи ташкилот ва расмий оппонентларнинг тақризлари нусхаларини диссертация ҳимоясидан камида 5 кун олдин (илгари – 10 кун олдин) талабгорга топшириши керак.

 

Эндиликда диссертация ҳимояси ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг 45 кун ичида (илгари – 3 ой ичида) ўтказилиши шарт.

 

Диссертация ҳимояси ўтказиладиган манзил, кун ва аниқ вақт ҳимоядан камида 15 кун олдин (илгари – 1 ой олдин) Илмий кенгаш томонидан республика марказий газеталаридан бирида эълон қилинади ва ҳузурида Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассасанинг веб-сайти орқали маълум қилинади.

 

Диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси илмий-педагогик кутубхонаси, Ўзбекистон Миллий университети Ахборот-ресурс маркази, Самарқанд давлат университети илмий кутубхонаси чиқариб ташланди.

 

Илмий кенгаш аттестация йиғмажилдини, ОАК томонидан юборилган диссертацияни кўриб чиқиш юзасидан, шунингдек шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш юзасидан Илмий кенгаш хулосаларини 10 кун ичида ОАКга юборади. Илгари ушбу ҳужжатлар ОАКга тегишлича 1 ой ва 3 ҳафта ичида юбориларди.

 

Ҳужжатлар давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарорлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 13 июндаги 23-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатларнинг матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Мавзуга доир материал: 

 

Илмий унвонларни олишга талабгорлар учун талаблар ўзгарди

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 974