Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилди

23.02.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 йилдаги 34-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарори).

 

Қарор билан Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга (30.10.2003 йилдаги 476-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

 

Туман ҳокими аризаларни туман фермерлари кенгашига юборади. Кенгаш 2 кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради, хулоса аризалар билан биргаликда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига юборилади.

 

Туман комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади. Кенгаш энг яқиндаги сессияда ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига юборилади.

 

Туман ҳокими 3 кун мобайнида ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва 3 кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига юборади. Туман ҳокимининг қарорига туман фермерлари кенгашининг хулосаси, ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори илова қилинади.

 

Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга (31.01.2013 йилдаги 22-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ҳам шундай ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1374