Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Фермерларга ер янги тартибда берилади

26.04.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 1523-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, туман ҳокимига келиб тушган ер участкалари бериш тўғрисидаги аризалар туман фермерлари кенгашига юборилади. Туман фермерлари кенгаши 2 кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва тегишли хулоса чиқаради. Шундан сўнг хулоса аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига юборилади. Комиссия фермер хўжаликларига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказиб, тегишли қарор қабул қилади ва уни барча ҳужжатлар билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгашига юборади. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва уни туман ҳокимига тақдим этади. Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида 3 кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва 3 кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят комиссиясига юборади. Илгари фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкаларини беришда туман фермерлари кенгашининг хулосаси ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори талаб қилинмасди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 25 апрелдаги 16-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1463