Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фуқаролар йиғинининг кенгашида – 2 нафар янги маслаҳатчи, профилактика инспектори ва ижтимоий муассасалар раҳбарлари

25.04.2017

 

2017 йил 3 февралдаги ПФ–4944-сон «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 219-сон Қарори билан Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Эндиликда фуқаролар йиғини ваколатларига кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи (янги жорий этилган лавозимлар), шунингдек профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника) раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш ҳам тааллуқлидир.

 

Бундан ташқари фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган фуқаролар йиғинининг кенгаши таркибига эндиликда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пункти (оилавий поликлиника) раҳбарлари ҳам киради.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 24 апрелда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.