Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Гимнастика бўйича тренерлар ва ҳакамларни республика мактаби тайёрлайди

29.11.2016

Президентнинг 7.11.2016 йилдаги ПҚ–2654-сон қарори билан мамлакатимизда спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Шу тариқа, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Бадиий гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби номини Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби деб ўзгартирилди ва унинг янгиланган тузилмаси ҳамда вазифалари тасдиқланди.

 

Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида - 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафарни ташкил этгани ҳолда, ўқиш муддати 5 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади.

 

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳузурида нодавлат спорт ўқув-методик таълим муассасаси — Спортнинг гимнастика турлари бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби ташкил этилади. Мактабнинг вазифаларига спортнинг гимнастика турлари бўйича тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек уларни ўқитиш киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

 экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Спорт тури қандай эътироф этилади?