Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ҳарбий кафедрага ким қандай қабул қилинади?

12.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2017 йилдаги 809-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларинииг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ўқув бўлинмалари – бу резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар. ОТМнинг кундузги бўлимида ўқиётган эркак талабалар, шунингдек тиббий ОТМ талабалари жинсидан катъи назар харбий тайёргарликдан ўтадилар (ўқишга жалб қилинадиган хотин-қиз талабалар сони умумий талабалар сонининг 10%идан ошмаслиги керак).

 

Ҳарбий тайёргарликка 27 ёшгача (ректорнинг тегишли буйруғи чиқарилган кунда) бўлган, саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли ва саралаш танловидан ўгган талабалар жалб этилади.

 

 

Ўқув бўлинмаси

 

Ўқиш муддати

 

Талабларни саралаш тартиби

 

Саралаш шартлари

“Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашни амалга оширувчи ҳарбий таълим факультетлари

2 йил давомида, ўқишнинг 2 ва 3- курсларида

Абитуриентлар ОТМга ўқишга кираётганда касбий (ижодий) имтиҳон

Абитуриентларнинг танланган фан бўйича билим ва кўникмалари даражасини, уларнинг танланган йўналиш бўйича таълим олиш ва келгусида ишлаш имкониятини белгилайдиган ижодий, жисмоний ва физиологик қобилиятини баҳолаш.

 

Касбий (ижодий) имтиҳон топширишга Ўзбекистон фуқароси бўлган, ректор номига ихтиёрий равишда ариза берган (ўзи ёзган) абитуриентларга рухсат берилади.

тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида 

2 йил, 3 ва 4- курсда

ОТМда 2-курс охирида саралаш танлови

 

Суҳбат ўтказилади, талабаларнинг чақириққача бошлангич тайёргарлик дастури асосида жисмоний ривожланиши ҳамда билим даражаси баҳоланади.

 

Саралаш танловига Ўзбекистон фуқароси бўлган, ректор номига ихтиёрий равишда ариза берган (ўзи ёзган), саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли талабаларга рухсат берилади.

қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида

бир йил, 3-курсда

 

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига талабаларни саралаш танловининг асосий мезонлари қуйидагилар ҳисобланади:

 

1. Тиббий кўрик. Мудофаа ишлари бўйича бошқарма (бўлим)нинг тиббий комиссиялари томонидан ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг сўровномасига биноан ўтказилади;

 

2. Шахсий-руҳий ўрганиш. Мудофаа вазирлиги руҳшунос мутахассислари томонидан тест ўтказиш орқали амалга оширилади. Психологик тест натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:

  • “ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия этилади”;
  • “ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия этилмайди”;

 

3. ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари. ОТМдаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади;

 

4. Умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш. Мудофаа вазирлиги мутахассислари томонидан ўтказилади. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланади. Жисмоний тайёргарлик талабларига жавоб бермаган талабалар саралаш танловининг кейинги тадбирларига кўйилмайди;

 

5. Чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш. Тестлаш усули билан ўтказилади.

 

Қабул қилинган талабалар ўқув гуруҳларига бўлинади. ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги учун 528 соат вақт ажратилади, шу жумладан:

 

  • ОТМдаги аудитория машғулотлари учун 450 соат. Белгиланган тартибга кўра ҳарбий кун усулида (машғулотлар ўтказиладиган кунда талабалар фақат ҳарбий тайёргарлик билан шуғулланади) ўтказилади. Бунда ўқув машғулотлари учун кунига 6-8 соат ажратилади;
  • ўқув йиғинлари учун – 78 соат. Йиғинлар мобайнида ўқотар қуроллардан отиш машқлари амалий бажарилади, ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт тадбирлари ва ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилади ҳамда талабалар Ҳарбий қасамёдга қабул қилдирилади. Ўқув йиғинларининг давомийлиги 15 календарь кунини ташкил қилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 10.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

 экспертимиз. 

 

 

Курс валют

2017-10-24
  • USD:8069.61 (+10.84) сум
  • EUR:9496.32 (--19.48) сум
  • RUB:140.31 (--0.53) сум