Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Хатланган мол-мулк қандай баҳоланади

30.12.2015

Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 декабрда 2744-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1643, 2006 йил 28 ноябрь) ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Янги Низом суд ижрочиси томонидан баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинадиган мол-мулкнинг қуйидаги рўйхатини ўз ичига олади:

 

автомототранспорт воситалари;

 

кўчмас мулк;

 

фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.

 

Ўрнатилишича, суд ижрочиси фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қийматини фонд биржасига ёзма сўровнома юбориш орқали белгилайди.

 

Илгаригидек, суд ижрочиси алоҳида мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати 20 ЭКИҲдан, мол-мулкнинг жами қиймати эса 100 ЭКИҲдан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин. Бунда алоҳида мол-мулкнинг шартномавий нархи ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида мол-мулкни баҳолаш санасида (илгари - мол-мулкнинг рўйхатини тузиш санасида) амал қилиб турган бозор нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Аниқлаштирилишича, суд ижрочиси мол-мулкнинг нархини аниқлашда ички бозордаги мавжуд талаб ва таклифлар тўғрисидаги очиқ маълумотларга (бозор маъмуриятидан олинган маълумот, Интернетдан олинган ахборот ёки мутахассис хулосаси) асосланади. Белгиланишича, суд ижрочиси хатланган мол-мулкнинг шартномавий нархини хатланган кундан бошлаб 10 кун ичида аниқлаши лозим.

 

Янги Низомда суд ижрочисининг мол-мулк мустақил баҳоланганда ва баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш натижалари қабул қилинганда расмийлаштириладиган қарорларининг шакллари келтирилган. Ўрнатилишича, мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси 3 иш куни ичида суд ишининг тарафларига юборилади.

 

Шунингдек ўрнатилишича, ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда ушбу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд томонидан белгиланади.

 

Янги Низомнинг мазмунидан келиб чиқиб, суд ижрочиси баҳоловчи ташкилотни ўз хоҳишига кўра танлайди. Илгари баҳоловчи ташкилотлар танлов асосида танланарди.

 

Аввалгидек, баҳолаш тўғрисидаги шартнома узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирининг уни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси келиб тушмаган тақдирда шартноманинг муддати бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Шу билан бирга шундай меъёр чиқариб ташландики, унга биноан шартнома 2 мартадан кўп узайтирилиши мумкин эмасди.

 

Аниқлаштирилишича, баҳолаш муддати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида ўрнатилган муддат инобатга олинган ҳолда белгиланади, бироқ ушбу муддат баҳоловчи ташкилотга барча ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 30 кундан ошиб кетмаслиги лозим.

 

Янги Низомда баҳолаш объектининг тугатилиш қийматини унинг бозор қиймати асосида аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот томонидан қўлланиладиган формула батафсилроқ келтирилган. Хусусан, ўрнатилишича, агар ҳисоб-китоб натижаси мол-мулкнинг бозор қийматининг 70 фоизидан паст бўлса, у ҳолда мол-мулкнинг тугатилиш қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизи миқдорида этиб белгиланади, яъни қиймат кўпи билан 30 фоизгача арзонлаштирилиши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 28 декабрдаги 51-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.


 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 929