Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Хавфли юк қандай ташилади

11.03.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2016 йилдаги 56-сон қарори билан Ўзбекистонда автомобиль транспортида хавфли юкларни ташиш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари1 “радиоактив чиқиндилар”, “паст активликдаги радиоактив чиқиндилар”, “ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар”, “юқори активликдаги радиоактив чиқиндилар” тушунчалари билан тўлдирилди.

 

Аниқлаштирилишича,  алоҳида хавфли юкларни автотранспортда ташишда ИИВ  ҳудудий органлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома, ички ишлар органларининг қуролли соқчилари, ҳудудий ЙҲХБларнинг автомотранспорт воситалари ҳамроҳлиги зарур.

 

Паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндиларни ташишда бундай чоралар талаб қилинмайди.

 

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ҳужжатлари рўйхатига2 ҳам шунга ўхшаш ўзгартириш киритилди.  Эндиликда паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндиларни ташишда тегишли рухсатнома олиш, шунингдек йўналиш чизмасини келишиш зарур эмас.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

 

 

____________________

1 Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2011 йилдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган.

 

2 Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах