Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Хизмат соҳаси корхоналари учун ЯСТ ставкаси пасайтирилди

29.12.2015

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан хизмат соҳаси корхоналари учун 5% миқдорида ЯСТ ставкаси белгиланди.

 

2016 йил 1 январдан бошлаб хизмат соҳаси микрофирмалари ва кичик корхоналари  ЯСТни 5% ставка бўйича тўлайди (аввал – 6%). Бу дегани, улар солиқ юки даражаси бўйича саноат ва қурилиш корхоналарига тенглаштирилди. Шундай қилиб, эндиликда ЯСТнинг 5% миқдоридаги ягона базавий ставкаси белгиланди.

 

Кутилишича, солиқ ставкасининг пасайтирилиши хизмат кўрсатадиган кичик бизнес корхоналари тасарруфида  қарийб 60 млрд сўмни қолдириш имконини беради, улар бу маблағларни ўз корхоналарини техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтиришлари мумкин.

 

ЯСТнинг ягона базавий ставкасининг мавжудлиги  кўп тармоқли корхоналарнинг солиқ ҳисобини, тегишинча, солиқ бошқарувини сезиларли даражада соддалаштиришга олиб келади.

 

Эслатиб ўтамиз, ЯСТ ҳисоб-китобида 5% ли  ставкани юқорида санаб ўтилган корхоналардан ташқари оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, матбаа ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари, шунингдек компьютер дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни амалга оширадиган корхоналар (реализация умумий ҳажмининг камида 80 фоизи) қўллайди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ирина АХМЕТОВА,
экспертимиз.