Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулоса қандай берилади

24.07.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2015 йилдаги 187-сон қарори билан Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

 

Низомда “давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартнома”, “тарафлар” ва “қарз олувчи” каби тушунчаларга таъриф берилган, хулоса бериш учун зарур бўлган, Адлия вазирлигига тақдим этиладиган ҳужжатлар кўрсатилган, шунингдек ҳужжатларни кўриб чиқиш, расмийлаштириш, юридик хулоса бериш ёки уни беришни рад этиш тартиби ва муддатлари аниқланган.

 

 

Шунингдек, Низомда тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиши мустаҳкамланган.

 

 

Юридик хулосанинг ўзи давлат тили, рус тили ёки инглиз тилида расмийлаштирилиши мумкин.

 

Агар ҳужжатлар чет тилида (рус тилидан ташқари) тузилган тақдирда улар давлат тилига ёки рус тилига таржима қилиниши ҳамда ҳужжатларни тақдим этган орган раҳбарининг ёки раҳбари ўринбосарининг имзоси билан тасдиқланиши керак.

 

 

Юридик хулосани бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

 

-ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса;

 

-ҳужжатларда қарама-қаршиликлар ёки номувофиқликлар мавжуд бўлса;

 

-қарз олувчи давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномани тузиш ваколатларига эга бўлмаса;

 

-юридик хулоса Адлия вазирлиги билан келишилган шаклга мувофиқ бўлмаса.

 

 

Низом инвестиция шартномалари доирасида пайдо бўладиган муносабатларга татбиқ этилмаслигига ҳам ҳужжатда изоҳ бериб ўтилган.

 

 

Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ матни, уларга шарҳлар ҳамда у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Собир НУРБЕРДИЕВ,

бизнинг эксперт.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 332