Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хорижга чиқиш тартиби ўзгарди

27.10.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2015 йилдаги 301-сон қарори билан Ўзбекистон Ҳукуматининг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (Президентнинг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 5.03.2014 йилдаги ПҚ-2142-сон қарори).


 

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон ҳудудига кириши тартиби хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиш учун жавобгарликни белгилайдиган норма билан тўлдирилди. Ўзбекистондан ёхуд хорижий давлатлардан (кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган)  бошқа хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиш жавобгарликка олиб келади, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар бундан мустасно.

 

 

Норасмий тилда:  Фуқаро Ўзбекистондан, масалан, Қозоғистон Республикасига (бизнинг ўртамизда визасиз режим ўрнатилган) рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштирмай чиқиб кетди. Бу ҳолатда қонун бузилиши мавжуд эмас. Бироқ у стикерсиз Ўзбекистон Республикасидан кириш учун виза талаб этиладиган Германияга, ёки Қозоғистонда бўла туриб, тегишли стикерни олмасдан ГФРга сафар қилишга қарор қилса, у ҳолда  бу ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан кўзда тутилган жавобгарликка, яъни 200 дан 400 ЭКИҲгача жарима солинишига  олиб келади.

 

 

Яна ҳужжат билан қайд қилиндики, стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистонга киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатлардан бошқа хорижий давлатларга сафар қилиш бундан мустасно.

 

 

Норасмий тилда:  Ўзбекистон билан виза режими ўрнатилган давлат, масалан, АҚШ ҳудудида бўлиш даврида фуқаромиз стикерининг амал қилиш муддати тамом бўлди. У Ўзбекистонга қайтиши ёхуд исталган бошқа давлатга кетиши мумкин ва бу қонун бузилиши деб ҳисобланмайди. Бироқ агар у биз билан визасиз режим ўрнатилган бирор бир давлатга, масалан Россия Федерациясига  келса ҳамда у ердан Ўзбекистонга қайтмай, балки бошқа мамлакатга, масалан, Қирғизистонга кетса, у ҳолда бу энди қонун бузилиши ҳисобланади ва олдинги мисолда кўрсатилган жавобгарликка олиб келади.

 

  

Шунингдек ҳужжатда Ўзбекистондан ташқарида бўлган фуқаро томонидан паспорт олиниши ва стикерни расмийлаштирилиши тўғрисидаги норма тўғирланди.

 

 

Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиладилар.

 

Кириш учун кириш визалари мавжудлиги талаб этилмайдиган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқаролари стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистоннинг тегишли дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

 

 

Фуқароларнинг аризалари дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан расмийлаштирилади ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали паспортни расмийлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига ва стикерни расмийлаштириш учун Ички ишлар вазирлигига қайта жўнатилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар эгасига топшириш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистондан бошқа давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиши учун жавобгарлик тўғрисидаги норма билан тўлдирилди.

 

 

Стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистонга киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда фуқаролиги бўлмаган шахсларни жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланмайди.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низом фуқароларнинг уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатларга чиқишида чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштиришни талаб этмайдиган норма билан тўлдирилди.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,  

эксперт-юристимиз.