Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳудудлар қурилиши учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби белгиланди

12.01.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2016 йилдаги 3-сон Қарори билан Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

3-сон ВМҚ билан тасдиқланган Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шаҳар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари биринчи навбатдаги қурилиш (7-10 йил муддатга) ажратиб кўрсатилган ҳолда 15-20 йилга ишлаб чиқилади. Аҳоли пунктининг бош режаси шаҳар ва посёлкаларнинг чегаралари, аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ схемаси, муфассал режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматининг ҳудудий бўлимлари Ўзбекистон Инвестиция дастурига киритилган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртмачилар этиб белгиланди.

 

Инвестиция дастурига киритилмаган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳар ҳокимликлари, шунингдек бошқа ташкилотлар буюртма берадилар. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемасини ишлаб чиқишга буюртма берувчилар ҳисобланади.

 

Ҳужжатда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар белгиланди. Булар «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилотларидир. Аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиққан лойиҳа-қидирув ташкилотлари ёки тегишли лицензияга эга бўлган ташкилотлар шаҳар ва посёлкалар чегараси лойиҳалари, муфассал режалаштириш лойиҳалари ва қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар ҳисобланади. Ихтисослаштирилган лойиҳа-қидирув ташкилотлари аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришнинг тармоқ схемасини ишлаб чиқувчилар бўлишлари мумкин.

 

Аҳоли пунктлари ҳудудлари қисмлари ва айрим фаолият юритиладиган зоналарни муфассал лойиҳалар ҳамда қурилиш лойиҳаларининг амалга оширилишига танлов асосида йўл қўйилади.

 

Низомда шаҳарсозлик ҳужжатларини, шунингдек аҳоли пунктлари ҳудудлари қурилишини келишиш, тасдиқлатиш ва амалга ошириш тартиби, молиялаштириш манбалари белгиланган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.