Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳудудларда Ҳукуматнинг ваколатли вакиллари пайдо бўлади

11.01.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 3.01.2017 йилдаги 1-сон Қарори билан  Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда – Департамент) тўғрисида низом тасдиқланди.

Тузилма белгиланди

 

Департамент ўз фаолиятини Бош вазир раҳбарлигида амалга оширади, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

 

Департаментнинг тузилмаси Президент томонидан тасдиқланади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • Департамент мудири;
  • Департамент мудирининг ўринбосари:
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислар;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича бош мутахассис;
  • ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича етакчи мутахассис.

 

Ҳудудларда ваколатли вакиллар фаолият кўрсатади

 

Белгиланишича, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислари тегишли ҳудудда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли вакиллари  ҳисобланади.

 

Уларнинг кўрсатмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Ўз навбатида, ваколатли вакиллар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун Вазирлар Маҳкамаси олдида шахсан жавоб берадилар. Шунингдек, ваколатли вакиллар ўзларига юкланган функционал вазифалар бажарилиши натижалари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳолати, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Департамент мудири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Бош вазир олдида ҳисобот берадилар.

 

Низом билан ваколатли вакиллар, шунингдек, Департаментнинг бошқа мутахассисларининг ҳуқуқ ва лавозим вазифалари тасдиқланган.

 

Функциялар ва вазифалар тасдиқланди  

 

Департаментнинг фаолиятнинг асосий соҳалари бўйича устувор вазифалари белгилаб берилди:

  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлили соҳасида;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида;
  • аҳоли ҳаёти сифати ва даражасини ошириш соҳасида:
  • аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот қилиш соҳасида.

 

Департаментнинг функциялари унинг ваколатига кирувчи асосий масалалар бўйича гуруҳланган:

  • Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ижро этиш, ижро интизомини назорат қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари бўйича;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича;
  • ахборот-таҳлилий ишлар масалалари бўйича;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича;
  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши масалалари бўйича;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича.

 

Жавобгарлик белгиланди

 

Департамент қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

  • ўзига юкланган вазифалар ва функциялар зарур даражада ва самарали бажарилиши;
  • Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатларнинг лойиҳалари, таклифлар ва масалалар сифатли эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилиши ташкил этилиши;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат таъминланиши;
  • Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 
экспертимиз.