Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш қоидалари ўзгарди

09.07.2015

Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига асосан микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларида текширув ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

 

2015 йил 1 июлдан эътиборан:

 

- микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан 4 йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан 3 йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади;

 

 

 

- молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кунигача қисқартирилди;

 

Аввал бу муддат “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ 30 календарь кунини ташкил қилган.

 

 

 

-тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги текширувдан кейинги даврни қамраб олиши керак;

 

 

 

- қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текшириш жалб этилган адвокатлар иштирокида  амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг  ўзи бу ҳуқуқдан бош тортиш ҳоллари бундан мустасно.

 

 

 

- Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади;

 

 

 

- хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига нисбатан улар томонидан сохта банкротлик ва банкротликни яшириш орқали етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганда озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазо қўлланилмайди;

 

 

 

- савдо-сотиқ қоидалари, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик қўлланмайди. Мазкур ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахслар фақат маъмурий жавобгарликка тортиладилар;

 

 

Тадбиркорлик субъектларига йўл қўйилган хатоларни текширув давом этаётган даврнинг ўзида тўғрилаш имконияти яратилмоқда.

 

Масъул вазирлик ва идораларга  текширув натижалари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тугатилишига олиб келадиган ҳолатларни бартараф этиш топширилди.

 

Кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторий учун мезонлар учтадан иккитага қисқартирилди. Энди булар:

 

-улар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўланиши;

 

-ишлаб чиқариш ҳажмларини (ишлар, хизматлар) ўсишини таъминлаш.

 

 

Эслатамизки, кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторий 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача белгиланган (юридик шахсларни тугатишдаги, қўзғатилган жиноий ишлар доирасидаги, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширувлар бундан мустасно).

 

Бош прокуратурага қуйидагилар топширилди:

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

-тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қатъий ижро этилишида қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш устидан назоратни кучайтирсин, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузганлик учун ваколатли назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминлаш;

 

-2015 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда "Ўзбектелеком" АК Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази ва Бош прокуратура "ишонч телефони" базасида давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиши, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг бузилишига доир масалалар бўйича мурожаатларни туну кун қабул қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш тизимини ташкил этиш.

 

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсдан товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш давлат хизматчисини товламачилик учун жиноий жавобгарликка тортишда жавобгарликни оғирлаштирувчи белги бўлиб ҳисобланади.

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини бизнинг эксперт-юристимиз

 

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 900