Вазирлар Маҳкамасининг 2.11.2015 йилдаги 309-сон Қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан мос бўлган замонавий электрон ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланмаган хўжалик юритувчи субъектларга – юридик шахсларга электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш тақиқланади.
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларида ўрнатиладиган электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими билан мос бўлган замонавий электрон ҳисобга олиш приборларига қўйиладиган ягона техник талаблар 2017 йил 1 январгача бўлган муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим. Ушбу приборлар хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобига ўрнатилади.
“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.