Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ички ишлар органлари ходимларининг ваколатларига тузатишлар киритилди

10.01.2017

Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қарори  (рўйхат рақами 1653-1, 2017 йил 5 январь) билан Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қурол фақат "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қўлланилиши белгиланган.

 

Ижро (ҳаракатлари амалга оширилганда ёки уларни амалга оширишнинг имконияти бўлмаганда) иши юритуви тамомланганидан сўнг, бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатномада ички ишлар органлари ходимларининг иштироки тўғрисида қайд этилиб, кейин ички ишлар органи ходимлари учун имзолашга тақдим қилинади. Далолатноманинг бир нусхаси ички ишлар органи ходимларига берилади.

 

Кўрсатилган ўзгартиришлар 17.03.2017 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Курс валют

2017-04-25
  • USD:3706.22 (+27.33) сум
  • EUR:3967.46 (+65.83) сум
  • RUB:65.91 (+0.56) сум