Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Илмий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди

03.06.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 24.05.2016 йилда 2790-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.

 

Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларининг амал қилиши Ўзбекистон Фанлар академияси тасарруфидаги муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.

 

Лавозим маошларига устамалар бошқа рағбатлантирувчи қўшимча тўлов ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига қўшиб ҳисобланади.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари республика илмий-тадқиқот муассасалари қуйидаги ходимларининг иш ҳақи миқдорини белгилашда қўлланилади:

 

- бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш доирасида илмий-техника лойиҳаларини бажаришда иштирок этаётганлар;

 

- ноёб объектлар (Ўсимлик генофонди коллекцияси, Микроорганизмлар коллекцияси ва бошқалар) ва фанга хизмат кўрсатадиган муассасалар (Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси ва бошқалар)да ишловчи;

 

- илмий-тадқиқот ишларини бажаришда ва хўжалик-шартномалари асосида (давлат илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари учун) хизматлар кўрсатишда иштирок этувчи.

 

Илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари билан бу ерда, уларни қўллаш шартлари билан эса бу ерда танишиш мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.