Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

ИМА низомга тушди

28.11.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2016 йилдаги 394-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди (кейинги ўринларда – ИМА ).

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2016 йилдаги ПҚ–2637-сон Қарори нормаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Низомга кўра, ИМАни Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан вазифасига тасдиқланадиган ва ундан озод этиладиган бош директор бошқаради, унинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ва ишдан озод этиладиган иккита ўринбосари бўлади (илгари – битта).

 

Моддий, маиший, транспорт, тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра, бош директор  вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

 

ИМА тизимида қуйидагилар фаолият кўрсатади:

  • бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича) ҳамда Агентликнинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибдаги ҳайъат;
  • кашфиётлар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топологиялари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ апелляцияларни, шунингдек товар белгиларини Ўзбекистон Республикасида  умумий эътироф этилган деб тан олиниши тўғрисидаги аризаларни судгача кўриб чиқиш учун апелляция кенгаши. Бош директор, унинг ўринбосарлари, ИМАнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, интеллектуал мулк соҳаси бўйича мустақил олимлар ва мутахассислар унинг таркибидан ўрин олади.
  • ИМАнинг юқори малакали ходимлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, интеллектуал мулк соҳасининг етакчи олим ва мутахассисларидан ташкил топган илмий-техник кенгаш интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг энг муҳим масалалари бўйича муаммоларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, кўриб чиқиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини, таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркибини, патент вакиллари, тадбиркорлик субъектларини ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа манфаатдор шахсларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида ИМА ҳузурида интеллектуал мулк соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув маркази ташкил этилмоқда.

 

Ушбу ўқув марказига ИМА ҳузуридаги қайта ташкил этилган «Intellekt Ekspert» ДУК бирлаштирилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах